Bloomberg Россия-Украина урушидаги Туркиянинг позициясидан норози кўринади

0

Россия тажовузкорлигини қоралади, лекин Kремл билан ҳамкорликни давом эттирмоқда, – Bloomberg Россия-Украина урушидаги Туркиянинг позицияси ҳақида.

Bloomberg ёзишича:

🔹Туркия Россия Федерацияси Украинада бошлаган кенг миқёсли урушни қоралади, аммо тажовузкор давлат билан ҳамкорликни давом эттирмоқда, газни рубльда сотиб олишга тайёр ва Туркиянинг беш банки Россиянинг «Мир» тўлов тизимини жорий қилмоқда.

Kремл Анқарани Украина ва кейинчалик Ғарб билан мумкин бўлган тинчлик келишувларида воситачи сифатида кўради.

🔹Туркия билан ҳамкорлик қилиш Украина учун ҳам ҳеч бўлмаганда қуроль-яроғ жиҳатидан фойдалидир, чунки Турк Байрактарлари фронтда ўз самарадорлигини кўрсатди.