Дунёдаги биринчи осма темир йўл ишга туширилди

0

Хитойда дунёдаги биринчи осма темир йўл ишга туширилди. 

Узунлиги 800 метрли экспериментал йўл Хитой жанубидаги Цзянси провинциясида жойлашган. Муҳандислар осма йўлни қуришда доимий магнитлардан фойдаланишди: уларнинг ёрдамида 88 йўловчиси бор поездни механизмлар ўн метр баландга кўтара олади.

Шу чоққача чиқарилган магнитли осма йўллардан фарқи: хитойликларнинг осма йўли поездга тегмайди. Цзянси фан ва технологиялар университети тадқиқотчиларининг айтишларича, вагонлар ҳаракатланиши учун керакли ишқаланиш кучи вазифасини жуда оз электр токи бажаради. Бундай йўлларни қуриш метро қуришдан 10 баравар арзонга тушади, дейилади хабарда.