Еревандаги портлаш қурбонларининг сони 15 нафарга етди

0

Арманистон пойтахти Еревандаги «Сурмалу» савдо марказида юз берган портлашда ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди. Бу ҳақда бугун тонгда Арманистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Қидирув-қутқарув ишлари давомида 15 нафар жасад топилган.

Ереван тиббиёт муассасаларига жабрланганларнинг 60 нафари мурожаат қилган, улардан 12 нафари даволанмоқда, 48 нафари шифохонадан чиқарилган.

16 август эрталабки ҳолатига кўра, 18 киши бедарак йўқолган. Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Айка Костаняннинг маълум қилишича, улар орасида бир нафар Россия фуқароси, яна бир хорижлик, Эрон фуқароси ҳам бор. Қолганлари Арманистон фуқаролари.

Аввалроқ мазкур портлаш қурбонлари сони 6 нафарни ташкил этаётгани тўғрисида хабар берган эдик.