Истанбулдаги Румели маёғи қалъаси ҳақида

0

Румели маёғи қалъаси ХVIII асрда Истанбулнинг юнонлар истиқомат қилган шимолий қисмида юнон меъморлари томонидан билан қурилган бўлиб, Қрим уруши пайтида Франция ва Британия кемаларининг Босфорга киришини кузатиш учун қурилган денгиз маёғи ҳисобланади.

Денгиз сатҳидан 58 метр юксакликда 30 метр баландликда қурилган Румели маёғи авваллари керосин билан ёритилган.

Румели маёғи қалъаси ўзининг мафтункор тарихий тузилиши ва ажойиб манзараси билан сайёҳларни ўзига мафтун қилади. Қалъа ўзининг ниҳоятда катталиги ва 4 томони ўзига хос денгиз манзарасини қамраб олганлиги билан ажралиб туради.

Имкониятингиз бўлса, бу ерга шахсий автомобилингиз билан боришингизни тавсия қиламиз. Шунда сиз, Румели денгиз маёғини, Гарипче қишлоғини ва Гарипче қалъасини яқиндан томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Босфорнинг Қораденгиз томонининг энг чекка нуқтаси бўлган Сариерда жойлашган Румели маёғи қалъаси тарихи Генуяларга бориб тақалади.

Усмонийлар империясида Мурат IV даврида қайта тикланган ва шаҳарни ҳимоя қилишда катта роль ўйнаган қалъада иккита қўриқчи минораси бўлган. Бўғознинг кираверишида чет эл кемаси кўринса, қалъа қўриқчилари бошқа қалъадаги қўриқчиларга хабар беришган ва мудофаа чораларини кўриш учун ишора беришган.

Қалъа, Усмонийлар империясидан кейин Республика даврида 1950-1960 йилларгача мудофаа мақсадида фойдаланилган.

Кунимизга келиб, Румели қалъаси музей ва очиқ осмон остидаги театр сифатида фаолият олиб бормоқда. Қалъада очиқ ҳавода турли кўргазмалар ўтказилади. Қалъа, ёз ойларида концертлар ўтказиладиган жой сифатида ҳам танилган.

Аммо, сўнгги йилларда Истанбул маъмурий судининг қарорига мувофиқ, бу ерда ўтказиладиган концерт ва томошалар қалъага салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб топилгач, бу ерда концертлар ташкил қилиш қонун билан тақиқланди.