Оёқларнинг ёқимсиз ҳидини йўқотиш усулларидан хабардормисиз?

0

Шифокор Улуғбек Ўроқов:

-Бактериялар учун озуқа муҳитини йўқотинг.
Ёқимсиз ҳид чиқарадиган бактерияларнинг аксарияти тирноқлар остида ва терининг қаттиқлашган қисмларида жойлашади. Оёқларни ювганда уларнинг остини пемза билан ишқалашни, шунингдек тирноқлар тозалигига амал қилишни унутманг ва уларни калта қилиб кесинг.

-Уйда яланг оёқ юринг ёки кўчага кийиладиган пайпоқларни ечинг.
Юрганда пайпоқлар полдаги бактериялар йиғиб олади. Улар пойабзалнинг нам муҳитига тушгач, кўпая бошлайди.

-Ёқимсиз ҳидли пойабзални дезинфекция қилинг
Пойабзални ташқаридан яхшилаб ювинг. Боғламлар ва патакларини хлоргексидин (антисептик) эритмасида ивитинг

-Пойабзални қуруқликда тутинг.
Эски синалган усул – ғижимланган газета варақлари фойда беради. Уларни пойабзал ичига қўйинг ва тун давомида газета жами намликни сингдириб олади

«Соғлом ҳаёт»