Таълим ташкилотларида дарслар қачондан бошланиши маълум бўлди

0

Таълим ташкилотларида дарс жараёнлари 5 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун дам олиши белгиланган:

1 сентябрь — пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);
2 сентябрь — жума (иш ҳафтаси туридан қатъий назар қўшимча дам олиш куни);
3 сентябрь — шанба (олти кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);
4 сентябрь — якшанба (дам олиш куни).
5 сентябрь, душанба куни барча таълим муассасалари учун 2022-2023 ўқув йилининг илк ўқиш куни бўлади.