Ядро уруши оқибатида қанча инсон ҳалок бўлиши мумкин?

0

Ғарб олимлари қўшма тадқиқотида бу бўйича тахминлар очиқланди.
Россия ва НАТО ўртасида ядро уруши содир бўлса, сайёранинг 5 миллиард аҳолиси ҳалок бўлади. Бу ҳақда АҚШ, Норвегия ва Германия университетлари олимлари қўшма тадқиқотида сўз боради.

 

Унга кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳамда Россия ўртасида атом уруши бошланса, дунёдаги мавжуд 90 фоиз ядро қуроли ишлатилади. Оқибатда атмосферага 165 миллион тонна радиацион қурум чиқади ва сайёрада ядровий қиш бошланади.

 

Бевосита ядро зарядлари портлаши оқибатида 360 миллион киши ҳалок бўлади. 5 миллиард аҳоли эса иқлим ҳалокати оқибатида келиб чиққан озиқ-овқат инқирози қурбонига айланади.

 

Шунингдек, Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ядро уруши 2 миллиард инсоннинг ҳаётига зомин бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган.