Германиялик режиссёр Волфганг Петерсен 81 ёшида вафот этди

0

Германиялик режиссёр Волфганг Петерсен 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Deadline» хабар берди.

Петерсен «Сувости кемаси» «Троя», «Чексиз ҳикоя», «Президент самолёти», «Эпидемия», «Посейдон кемаси» сингари фильмлари билан машҳур.

Волфганг Петерсен фаолиятини ватани Германияда бошлаган. «Сувости кемаси» (1981) фильмини суратга олганидан сўнг Голливудга кўчиб ўтган. «Сувости кемаси» олти йўналишда (режиссёрлик, сценарий, камера, монтаж, овоз, овоз монтажи) «Оскар» мукофотига тақдим этилган ва Петерсенга шон-шуҳрат келтирганди. Шундан сўнг режиссёр ёзувчи Михаэл Энденинг романи асосида «Чексиз ҳикоя»ни киноэкранларга олиб чиққан.

Унинг кинодаги сўнгги иши — «Тўртовлон банкка қарши» 2016 йилда суратга олинган.