Россияда Instagram’ни кичик бизнес учун блокдан чиқариш таклиф қилинди

0

Россияда Instagram ижтимоий тармоғини блокдан чиқариш имкониятини кўриб чиқиш учун Бош прокуратурага сўров юборилди. Унинг муаллифлари Давлат Думасидаги «Янги одамлар» фракцияси вакиллари, дея хабар беради «Коммерсантъ».

Давлат Думаси вице-спикери Владислав Даванков блогерлар билан учрашувда Instagram’нинг блокланиши «шубҳали VPN хизматларидан» оммавий фойдаланишга ва кичик ва ўрта бизнес даромадларининг пасайишига олиб келганини айтганди.

Унинг фикрича, кўплаб тадбиркорлар ижтимоий тармоқдан асосий савдо канали сифатида фойдаланган.

Маълумот учун, Instagram’га эгалик қилувчи Meta компанияси Россияда экстремистик ташкилот деб тан олинган.