Россияда учинчи бола туғилганлиги учун 1 миллион рубл тўлаб бериш таклифи билдирилди

0

Россия Федерацияси Жамоатчилик палатаси мамлакатда учинчи ва ундан кейинги болалар туғилганлиги учун 1 миллион рубль миқдорида суюнчи пул тўлаш таклифини билдирди.

«Известия» нашрининг мамлакат расмий манбаларига асосланган хабарига кўра, бу чора туфайли Россияда бир йилда туғиладиган болалар сони яна 100 мингтага ортиши прогноз қилинмоқда.

Қайд этилишича, жорий давргача ушбу тадбир Приморск ўлкасида жорий қилинган. Эндиликда чорани барча ҳудудларда федерал даражада татбиқ этиш, шунингдек, ҳомиладор аёллар учун тўланадиган ойлик нафақа миқдорини ошириш ташаббуси илгари сурилмоқда.