Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси фавқулодда тўхтатилди

0

Бунга ИЭСни ёқилғи билан таъминлайдиган газ қувурига шикаст етказилгани сабаб бўлди, дея хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

“Наманган вилоятидаги “Ўзтрансгаз” АЖга қарашли магистрал газ қувури ўтган ер майдонида номаълум шахслар томонидан келишмасдан ерни қазиш ишлари олиб борилганлиги натижасида газ қувурига шикаст етказган”, – дейилади хабарда.

Электр таъминоти захира қувватларини ишга туширганга қадар айрим ҳудудларда қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.