Дисней компанияси аттраксион саргузаштлари ҳақида навбатдаги филмини суратга олади

0

«Берт ва Берти» ижодий дует гурухи сифатида танилган Кети Эллвуд ва Эмбер Темплмор-Финлейсон,  Диснейнинг  «Катта Момақалдироқ Тоғи»  («Биг Тҳундер Моунтаин») аттраксиони асосида филм суратга олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

У «ЛуcкйЧап Энтертаинмент» ва «Сcотт Фрее» студиялари томонидан ишлаб чиқарилади. Ссенарий Киран ва Мишел Малруни томонидан ёзилмоқда.

«Катта Момақалдироқ Тоғи» – бу олтин қазиб олинадиган кончилар шаҳарчасида жойлашган конлар бўйлаб аравада сайр қилиш учун мўлжалланган аттраксион. Биринчи «Катта Момақалдироқ Тоғи» 1979-йилда Анахаймдаги Диснейлендда очилган.

Филм сюжети тафсилотлари ҳозирча номаълум.