Маймун чечаги инфекциясини юқтирган ит аниқланди

0

Парижда уй ҳайвонида маймун чечаги инфекциясининг биринчи шубҳали ҳолати қайд этилди.

Тўрт ёшли жонивор маймун чечагига чалинган. Дастлаб касаллик белгилари уй эгаларида кузатилган ва 12 кундан кейин айни шу белгилар итда кўзга ташланди. Унинг терисида шилиниш, қорин бўшлиғида яралар пайдо бўлдган.

The Lancet тиббий журналида чоп этилган мақолада ЖССТнинг маймун чечаги бўйича етакчи мутахассиси Розамунд Люис уй ҳайвонларини вирус билан касалланган оиладан ажратишга чақирди. Унинг қўшимча қилишича, итнинг маймунчечак ташувчиси бўлгани ҳали номаълум, деб ёзади The Washington Post нашри.