Талабаларга контракт пулини тўртга бўлиб тўлаш тартиби қандай амалга оширилади?

0

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, талабалар контрактни қуйидаги муддатларда бўлиб тўлашлари мумкин:

тўлов миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия етилган абитуриентлар учун 15 сентябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача) ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача);
тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатларгача);

хорижий фуқаролар учун ОТМ раҳбарияти белгилаган муддатларгача;
табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга («супер-контракт») ўқув йилининг биринчи ярми учун тўловларни амалга ошириш муддати ва миқдорлари Давлат қабул комиссияси томонидан ва қолган қисми ОТМ раҳбарияти томонидан белгиланган муддатларгача амалга оширилади.