Tошкент тиббиёт академияси Ҳиндистонда ўз ваколатхонасини очди

0

Tошкент тиббиёт академияси Ҳиндистонда ўз ваколатхонасини очди.
Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш юзасидан, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 5 майдаги ПФ-6221-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда юртимизда тиббий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш, тиббиёт ходимларининг билимини ошириш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси ректори А.Шадмановнинг ташаббуси билан мазкур олий таълим муассасаси Ҳиндистон пойтаҳти Деҳли шаҳрида ўз ваколатхонасини очди.

Ушбу ваколатхона Ҳиндистоннинг «Axis Institute of International Education» компанияси билан ўрнатилган ҳамкорлик натижасида ташкил қилинди. «Axis Institute of International Education» компанияси дунёнинг 17 та илғор тиббиёт олий таълим муассасалари, жумладан Врашава Университети, Япониянинг KUDAN интитути, Манила Университети, Грузия Университети, Украинанинг тиббиёт олий таълим муассасалари ва бошқалар билан ҳамқорликни амалга ошириб келмоқда.

Вақолатхона келгусида Деҳли шаҳрининг нуфузли тиббиёт муассасалари ва марказларида мамлакатимиз тиббиёт ходимларини салоҳияти ва малакасини ошириши ҳамда стажировка ўташи учун зарур шарт-шароитларни яратиш билан бир қаторда, Ҳиндистонда фаолият юритиб келаётган етакчи тор соҳа мутахассисларини Тошкент тиббиёт академиясининг ўқув-амалиёт жараёнларига жалб қилиш билан шуғулланади.

Тошкент тиббиёт академияси халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Мурод Жафаров Польша, Корея ва Туркия давлатларида ҳам муассасанинг ваколатхоналарини очиш режалаштрилганлигини билдирди.