Ереванда вайрон бўлган савдо марказида 4 тонна портлаш хавфи бор модда бўлган

0

Қутқарувчилар Сурмалу савдо маркази ҳудудида қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, савдо марказида портлашдан олдин 4 тонна портлаш хавфи юқори моддалар бўлган. Бу ҳақда фавқулодда вазиятлар вазири Армен Памбухчян маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Арменпресс агентлигига таяниб.

Армен Памбухчяннинг сўзларига кўра, қидирув-қутқарув ишлари якунлангач, бинонинг қолган қисмини демонтаж қилиш масаласи муҳокама қилинади.

Ертўла ёки омборхоналарда ҳали ҳам портловчи моддалар бўлиши мумкинми, деган саволга жавобан вазир ҳудуднинг 50-60 фоизи тозаланганини айтди. Унинг наздида агар шундай материаллар бўлса, улар аллақачон топилган бўларди.

«Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, портлашдан олдин 4 тонна портлаш хавфи юқори модда бўлган», — дея қўшимча қилди вазир.