Саудия Арабистони Подшоҳи «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди

0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудни мамлакатимизнинг юксак мукофоти – «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлади.

Маълумки, бу орден яқинда, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 15 августдаги қонунига мувофиқ таъсис этилди. У билан илм-маърифатни ривожлантириш, ислом олами мутафаккирлари меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилишдаги алоҳида хизматлари учун олимлар, тадқиқотчилар, адиблар, шунингдек, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари мукофотланади.