Тошкентда эркак дўкон ва гўзаллик салонини ёқиб юборди

0

Жорий йилнинг 18 августга ўтар кечаси тахминан соат 02.00 ларда Яшнобод тумани Тузел-2 даҳасида жойлашган дўкон ва гўзаллик салонида ёнғин содир бўлган.

Ўтказилган текширув жараёнида ёнғин 1981 йилда туғилган Н.Ж. томонидан содир этилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси (“Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш”) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.