Қарздорга тегишли “Супермаркет” биноси сотилди

0

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор оилавий корхонасидан, ундирувчи АТИБ “Ипотека Банк” тинчлик филиали фойдасига жами 1.185.070.403 сўм кредит қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Урганч шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор томонидан банк олдидаги кредит мажбурриятларини ихтиёрий муддатда бажармаган.

Мажбурий ижро харакатлари давомида қарздорга тегишли бўлган 2 каватдан иборат озиқ овқат биноси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги электрон онлайн-аукционларини ташкил этиш маркази орқали “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун савдога чиқарилиб, 1.120.000.000 сўмга сотилиб, сотувдан тушган пул маблағи кредит қарзини қоплаш мақсадида банкнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.