Японияда Токио Олимпиадаси ташкилий қўмитаси аъзоси ва кутилмаганда 2020 йилги Олимпиадага ҳомийлик қилган кийим-кечак компаниясининг уч нафар ходими пора олганликда гумонланиб ҳибсга олинди.
Олимпиадада реклама билан шуғулланган Харуюки Такахаши «Аоки Холдингс» компаниясининг собиқ раҳбари ва унинг қўл остидаги икки ходимидан пора олганликда гумон қилинган эди.
Мактаб битирувчилари учун арзон либослар тикишга ихтисослашган ушбу компания Япония олимпия терма жамоаси учун либослар тайёрлашга буюртма олди. Япония прокуратурасига кўра, бу танлов дарҳол шубҳали бўлди, чунки бундай буюртмалар одатда таниқли фирмалар томонидан қабул қилинади.
Япония олимпия қўмитаси ва «Аоки Холдингс» компанияси ҳозирча бу айбловларга изоҳ бермади.
Маълумот учун, тергов Япониянинг 2030 йилги қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилиш истагига путур етказиши мумкин.
Еuronews