АҚШнинг Техас штати маъмурлари Қўшма Штатларда маймунчечакдан биринчи одам ўлими ҳақида хабар беришди.
Бу ҳақда маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармасига таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.
“Ҳодиса ўлимда маймунчечак қандай роль ўйнаганини аниқлаш мақсадида тергов қилинмоқда”, дейилади хабарда.
Аввалроқ АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги маймунчечак касаллигини фавқулодда ҳолат деб эълон қилган эди.