Таниқли адвокат Умид Давлатов вафот этди

0

Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев ўзининг Telegram-каналида хабар берди.

Хабарда айтилишича, ўлимнинг сабаби номаълум. Ижтимоий тармоқларда адвокат қон босими кўтарилиб кетиши оқибатида вафот этгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Шунингдек, марҳумни таниган фойдаланувчиларнинг ёзишича, айни дамда ўлим сабабини аниқлаш мақсадида тиббий экспертиза ўтказилмоқда.

Умид Давлатов кўплаб шов-шувли суд ишларида адвокатлик қилган. Хусусан, блогер Отабек Сатторийнинг адковати сифатида судда унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилган. Давлатов хоразмлик блогер ва ҳуқуқ фаоли Нафосат Оллошукурова ишида ҳам адвокат сифатида ишлаган.

kun.uz