Туркияда учувчисиз ҳарбий самолёт намойиш этилди

0

Туркиянинг шимолидаги Самсун шаҳрида илк бор Байкар Макина томонидан ишлаб чиқилган учувчисиз ҳарбий самолёт Bayraktar Kızılelma («қизил олма») тақдим этилди.

Туркия ахборот агентлигининг маълум қилишича, дрон реактив двигатель билан жиҳозланган.Жанговар транспорт воситаси Туркиянинг қора денгиз соҳилидаги TEKNOFEST KARADENİZ авиация ва космик фестивали доирасида тақдим этилган.

Bayraktar Kizilelma тадбир иштирокчилари орасида катта қизиқиш уйғотгани айтилади хабарда.