Қозоғистонда кучли ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда

0

Кеча, 2 сентябрь куни Қозоғистоннинг Қўстанай вилоятида бошланган йирик ўрмон ёнғинлари сабаб 43 минг гектар майдонга зарар етди. Бу ҳақда Zamon.uz сайти INTERFAX.RU  таяниб хабар берди.

Мамлакат Фавқулолодда вазиятлар вазирлигининг сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат 106 мингта ўрмон ресурсларини қамраб олган. Ёнғин кўлами иссиқ ҳаво ва кучли шамол туфайли кенгайиб бормоқда.

Ҳодиса оқибатида эвакуация килинишдан бош тортган 86 ёшли ногирон киши вафот этган, 10 киши жароҳатланган. Шунингдек, 108 та бино вайрон бўлган.

Ҳозиргача 1,8 мингдан ортиқ маҳаллий аҳоли хавфсиз жойга кўчирилди. Тураржой биноларига ёнғин тарқалишининг олдини олиш мақсадида учта жанговар ҳудуд ташкил этилган.

Табиий офат сабаб 43 минг гектар майдонга зарар етган.