Канадада содир бўлган пичоқли ҳужумлар 10 кишининг ёстиғини қуритди

0

Канаданинг марказий Саскачеван провинциясида содир этилган кўплаб ҳужумларда камида 10 киши ҳалок бўлди, яна 15 киши яраланди, дея хабар берди полиция.

Ҳужумчилар қочиб кетишди, бутун вилоят уларни қидирмоқда.

Ҳужумчилар қурбонлари 13 хил жойда топилган.

Маҳаллий ҳукумат Саскачеваннинг барча аҳолиси, айниқса Жеймс Смит Кри маҳаллий ҳудудига яқин бўлганлардан яширинишларини сўради.