Ушбу тадбир 14-18 сентябрь кунлари Самарқандда ШҲТ саммити ўтказилиши юзасидан амалга оширилади.
Юқори тезликдаги электропоездларининг ҳаракати 12 сентябрдан 18 сентябргача 7 та рейсда йўлга қўйилади ва қуйидаги вақт оралиғида ҳаракатланади:
767-сонли поезд “Самарқанд” вокзалидан соат 11:08да жўнаб, “Тошкент-Марказий” вокзалига 13:18да етиб боради.
768-сонли поезд “Тошкент-Марказий” вокзалидан 13:40да жўнаб, “Самарқанд” вокзалига соат 15:48да етиб боради.