Шифокор Улуғбек Ўроқов:
-Телефон ва телевизор катталар кўзини хиралаштириши унчалик ҳақиқатга яқин эмас. Толиқтириши бор гап.
-Аммо болалар кўз соққаси 20 ёшгача шаклланади. Кўз соққасининг диаметри ўртача 24 мм бўлиши керак. Телефон ва телевизорни яқиндан кўриш натижасида кўз соққаси зўриқади ва каттароқ бўлиб шаклланади.
-Каттароқ шаклланган кўз соққаси адаптация ва аккомодация қийинроқ бўлади ва кейинчалик миопия ривожланади. Ана ўшанда кўзойнакли болажонга эга бўласиз.
-Миопия бу нарса ва буюмларни яқиндан яхшироқ кўриш хасталиги ҳисобланади.
-Кўз ва телефон ўртасидаги масофа 25-40 см бўлиши керак.
«Соғлом ҳаёт»