UFC жангчиси жигар саратони оқибатида вафот этди

0

UFC собиқ жангчиси Элиас Теодору 34 ёшида саратон касаллигидан вафот этди, деб хабар берди ММА Junkie.

Нашрнинг ёзишича, спортчига тўртинчи босқич жигар саратони ташхиси қўйилган. Жангчи касаллигини оммадан яширган.

Теодору 2014-2019 йилларда UFCда иштирок этган. У TUF Nations ғолиби. Жангчи чемпионатда 11 та жанг ўтказиб, саккизта ғалаба қозонган ва учта мағлубият аламини тотиб кўрган.

2019 йилда спортчи UFCни тарк этганди.