Марям Тиллаева бобоси билан боғлиқ хотиралар ҳақида гапириб берди

0

Ислом Каримовнинг невараси, блогер Марям Тиллаева YouTube’даги «Famitime TV» лойиҳасига берган интервьюсида бобоси Ислом Каримов билан боғлиқ хотиралар ҳақида гапириб берди.

Марям Тиллаева 10 ёшгача Тошкентда яшаган. Кейин эса оилавий Латвияга кўчиб ўтган. Ундан сўнг Париж, Швейцария ва АҚШда яшаган. Унинг сўзларига кўра, бобоси билан боғлиқ яхши хотиралари бўлган. Блогер Ислом Каримов билан ҳар ёзда кўришганини айтди. Марям Тиллаева бобоси унга теннис ўйнаш, сузиш, машина ҳайдашни ўргатганини таъкидлади.

«10 ёшимгача Тошкенда яшаганмиз, кейин оилавий Латвияга кўчиб ўтганмиз. Ундан кейин Париж, Швейцария ва АҚШга кўчиб ўтганмиз, бир жойда 3 ёки 1 йил яшаганмиз. Ота-онам билан боғга, спорт машғулотларига борганман, бобом билан боғлиқ яхши хотиралар бор. Бобом билан ҳар ёзда кўришар эдим, мени суюкли невараси деб билар эди. Улар ўз вақтида онамга ажрата олмаган вақтини менга бағишлардилар. Мен туғилганимда ўзига оталик ролини олгандек бўлган. Бобом менга теннис ўйнашни, сузишни ўргатган, ҳатто илк марта машина рулига ўтирганимда ҳам улар ёнимда эдилар», — дейди Марям Тиллаева.