Ҳитойда 42 қаватли бино аланга ичида қолди (видео)

0

Хитой жанубидаги осмонўпар бино жума куни ёниб кетди, ижтимоий тармоқларда кўп қаватли минора блокининг ўнлаб қаватлари алангага олаётгани акс этган видеолар тарқалди. Хабарларга кўра, расмийлар ҳали қурбонлар топилмаганини айтишган.

Хусусан, Ҳунан провинциясининг маркази ва 10 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган Чангша шаҳри марказида катта қора тутун бутун осмонни бўғиб қўйган ва 42 қаватли бинодан ёнган буюмлар пастга қулаган.

Маълумотларга кўра, жараёнга 280 нафар ўт ўчирувчи жалб этилган ва улар ёнғинни тезда ўчиришга муваффақ бўлишган. Дастлабки текширувлар бинонинг ташқи қисми ёниб кетганини кўрсатади.

China Telecom’ хабарига кўра, мазкур бино 2000 йилда қуриб битказилган ва асосий ҳалқа йўлига яқин жойлашган.

Маълумотларда айтилишича, қурбонлар ёки жабрланганлар ҳақида хабар берилмаган. Уяли алоқа хизматида ҳеч қандай узилиш йўқлиги айтилган, бироқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўз телефонларидан фойдалана олмаслигидан шикоят қилишган.

Видеоларда бинонинг бир томони бутунлай қора рангга киргани, вайроналар ерга тушиб кетганини кўриш мумкин. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг бошқа видеоларида ичкаридаги ишчилар бинони эвакуация қилишга муваффақ бўлганлари акс этган.

Ёнғиннинг аниқ сабаблари ҳақида ҳозирча номаълум.