Тошкентдаги мой базада ёнғин чиқди

0

Бугун, 17 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги цехда ёнғин чиқди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, соат  18:07 да Олмазор тумани “Қизғалдоқ” кўчасида жойлашган мой ишлаб чиқариш цехи ҳудудида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Шунга асосан, 7 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:17 да воқеа жойига юборилган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 18:17 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 18:55 да ўраб олинган ва соат 18:58 да тўлиқ ўчирилган. Уни бартараф этишга 7 та ёнғин-қутқарув экипажи, 1 та кўпик ҳосил қилувчи автомобиль, 2 та автонарвонлар жалб этилган.

Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари тўғрисида хабар келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.