Колорадо расмийлари иккита хусусий самолётнинг тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилди

0

АҚШнинг Колорадо штати осмонида иккита хусусий самолётнинг тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди.Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар бермоқда.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, самолётлардан бири Денвердан тахминан 50 км шимоли-ғарбда топилган.

Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши ҳодисани текширади.