2050 йилгача Ер юзида айрим ҳайвонлар деярли йўқолиб кетиши мумкин

0

2050 йилга келиб, Ер юзида айрим турлар оммавий йўқ бўлиб кетиши мумкин.

Олимларга кўра, айрим ҳайвонларнинг деярли 40 фоизи йўқ бўлиб кетиши хавфи бор. Бу ҳақда Live Science портали Янги Зеландиядаги Отаго университети олими Ник Роуленснинг сўзларига асосланиб хабар бермоқда.

«Эҳтимол, турлар глобал миқёсда йўқ бўлиб кетмаслиги мумкин, аммо янги шароитларга мослаша олмайдиганларнинг яшаш жойлари ва сони қисқариши мумкин. Улар функционал жиҳатдан йўқ бўлиб кетади. Ҳозирги инқироз ҳали ўзининг энг юқори чўққисига чиқмаган, аммо у яқинлашмоқда», деди Роуленс.

Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг «Қизил китоб»и маълумотларига кўра, ҳозирда 41 000 га яқин тур, яъни барча баҳоланганларнинг деярли учдан бир қисми йўқолиб кетиш хавфи остида. Улар орасида Суматра орангутани (Понго абели), Узоқ Шарқ қоплонлари, Суматра фили, қора каркидон ва бошқа кўплаб ҳайвонлар бор.

Ушбу турларнинг аксарияти 2050 йилгача омон қолмаслиги мумкин. Масалан, ёввойи табиатда атиги 70 та Aмур леопардлари ва 10 та Калифорния чўчқалари қолган.

Роуленснинг фикрига кўра, инсон фаолияти турларнинг йўқ бўлиб кетишини жадаллаштиради.