Ишда чарчамаслик сирлари

0

Шифокор Нозима Ўринова:

– Офисда ўтириб ишлаш кишига деярли жисмоний меҳнатдек таъсир кўрсатади. Уйга худди юк ташиган кишидек толиққан ҳолда қайтамиз, қандай қилиб чарчамаслик мумкин? Бу борада мутахассислар маслаҳатига қулоқ соламиз.

1. Ўзингиз учун қулай мебель танланг. Стулнинг ўтирғичи орқага эмас, олдинга қараб 4 градусга қиялашган бўлиши керак.

2. Гавдани тўғри тутинг. Стулда суяниб ўтиришингизга тўғри келса, белингиз нимагадир таяниб турсин.

3. Агар сичқончадан фойдалансангиз ишлайдиган қўл тирсаги стулда туриши
керак. Сичқонча учун гелли ёстиқча билак остида туриб елкага тушадиган юкни камайтиради.

4. Танаффус қилиб туринг. Узлуксиз ишлаш иш самарасини ҳам камайтириб юборади. Ҳар 45 минутда 5 минут танаффус қилинг, танаффус давомида ўриндан туриш керишиш, оёқ-қўлларни чигалини ёзиш лозим.

«Соғлом ҳаёт»