Никелли буюм ва жиҳозлар аллергик касалликларга сабаб бўлиши мумкин

0

Дерматит хасталиги юзага келишида никелдан ясалган буюмларнинг таъсири катта.

Дунё бўйича 4 фоиздан қарийб 14 фоизгача кишиларда ушбу моддага нисбатан аллергия кузатилиши аниқланган. Ҳатто 4 мг. никель соғлом инсонларнинг 70 фоизида аллергик хасталикларни ривожлантириши тадқиқ этилган.

Никелли буюм терига ишқалангач, терлаш оқибатида металл коррозияга учрайди. Натижада эркин никель ионлари ажралиб чиқиши туфайли аллергик реакция ҳосил бўлади ва шу жойда дерматит шаклланади

Шифокорнинг таъкидлашича, одатда, аломатлар никель таъсиридан 12-48 соат ўтиб бошланади ва икки ҳафтадан тўрт ҳафтагача давом этиши мумкин. Хасталик белгилари: қизариш, тошма, қичишиш, турли доғлар, пуфакчалар кўринишида намоён бўлади.

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here