Гипергидроз (тер кўп ажралиши) кўпинча иккиламчи, яъни касаллик натижасида келиб чиқади. Бу ҳолатга қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
– Эндокрин тизими томонидан дисфункциялар. Организмда моддалар алмашинувига таъсир қилиб, тезлашиб кетиши натижасида қон томирлар кенгаяди, қон оқиши кўпаяди ва оёқ териси кўп тер ажрата бошлайди.
– Қонда қанд (глукоза) миқдорининг ошиши пастки соҳада қон айланишини бузиб, кўп тер ажаралишига олиб келади ва оёқлар доимо терлаб туради.
Инфексион касалликлар вируслар, бактериялар сабабли тер кўп ажралиши мумкин. Масалан, сил, ОИВ инфекцияси билан зарарланганда.
Оёқларнинг жуда кўп терлаши онкологик касаллик белгиси ҳам бўлиши мумкин.
– Оёқнинг замбуруғли касалликлари, микоз.
– Кўп тер ажралиши, айниқса, совуқ тер ажралиши юрак-қон томир системаси томонидан патологияларда кузатилади.
– Неврологик касалликлар, масалан, инсультда организмда умумий тер ажралиши ортади, оёқларда ҳам.
Узоқ муддат стрессда бўлиш, қонда адреналин гормони ошиши ҳисобига тер ажралиши кўпаяди.
– Овқат ҳазм қилиш томонидан камчиликлар бўлса ҳам оёқларда тер ажралиши кўпаяди.
SoglomHayot