Россиянинг Ямал авиакомпанияси Наманганга парвозларни бошлади

0

Россиянинг «Ямал» авиакомпаниясининг биринчи чартер рейси 17 сентябрь куни бортида 221 йўловчи билан Наманган халқаро аэропортига қўнди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» хабар бермоқда.

Москва — Наманган — Москва йўналиши бўйича илк йўловчи парвозини амалга оширган Airbus A321 самолёти анъанавий тарзда сув арcаси билан кутиб олинди.

Yamal Airlines чартер мунтазам рейслари ҳар шанба куни «Домодедово» аэропортидан амалга оширилади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here