АҚШ маъмурияти расмийлари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашмайди

0

Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги вакили Линда Томас-Гринфилд бугун BBC’га берган интервьюсида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ маъмурияти «Украинанинг Россиянинг асоссиз босқинидан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашда давом этади».

Аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ҳам Лавров билан ҳеч қандай мулоқотни режалаштирмаганлигини айтган эди.

Бугун Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси бошланди ва Украинадаги вазият унинг асосий мавзуси бўлади.