Байден БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида нутқ сўзлади

0

«Россия БМТ низомининг асосий тамойилларини уялмасдан бузди.
Путин ахмоқлик билан ядровий таҳдидлар қилди. Ҳеч ким Россияга таҳдид қилмади ва Россиядан бошқа ҳеч ким можарога интилмади. АҚШ Украинадаги уруш адолатли шартлар асосида тугатилишини истайди.

Қўшма Штатлар Россиянинг НАТО ҳудудига эҳтимолий ҳужумини олдини олиш учун иттифоқчилар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Ғарб давлатлари Украина билан бирдамлик ҳамда Россиянинг махсус ҳарбий амалиётига қаршилик кўрсатишда давом этади.
Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибини кенгайтириш тарафдори».

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here