Бел оғриғини олдини олиш учун тавсиялар…..

0

-Қоматни назорат қилиш.
-Гавдани тик тутиш умуртқага тушадиган юкни сезиларли даражада камайтиради;
– Оғирликларни кўтаришдан қочиш. Агар барибир оғир жисмларни кўтариш зарурати бўлса, бунда тиззаларни букиш ва орқани текис ушлаш муҳимдир;
– Ўтроқ иш вақтида орқани қўллаб-қувватловчи қулай стул ёки креслодан фойдаланиш;
– Тана вазнини меъёрга келтириш.
– Тана вазнининг ортиқчалиги умуртқага тушадиган юкни оширади;
– Баланд жойлардан нарсани олиш учун чўзилмаслик, аксинча, оёқ остига стул қўйиш ёки нарвондан фойдаланиш керак;
– Аёларга умуртқага тушадиган юкни камайтириш учун баланд пошналар ва платформаларда бўлган пояфзаллардан воз кечиш тавсия этилади;
– Камроқ эгилишга ҳаракат қилиш.

SoglomHayot