“Бу одамнинг қобилиятсизлиги III жаҳон урушини бошлайди»

0

АҚШликлар Байденнинг Хитой ҳақидаги гапларидан норози.

Сал аввал Оқ уй раҳбари Тайванни ҳимоя қилиш учун Хитой билан урушга киришга тайёрлигини эълон қилганди. АҚШлик Twitter’ фойдаланувчилари президент Жо Байденнинг янги баёнотига ғазаб билан муносабатда бўлмоқда, дея ёзмоқда «Zamon.uz»  сайти.

“Бу одамнинг қобилиятсизлиги учинчи жаҳон урушини бошлайди. Унинг сўзлари дунёни катта хавфга қўймоқда!” — деб ёзилган изоҳларда.

Маълумотларга кўра, Байден CBS телеканалига берган интервъюсида Тайван ва Хитой ўртасида қуролли тўқнашув юз берган тақдирда, Вашингтон Тайпей томонида можарога киришишини айтган.