Грузияда “Банк оф Георгиа» банкининг Кутаиси шаҳридаги филиалига қуролланган шахс бостириб кириб, 15 кишини гаровга олди. Бу ҳақда “zamon.uz” ёзмоқда.
Улардан 10 нафари банк ходимларидир. Воқеа жойига етиб келган полиция атрофни ўраб олган. Айни дамда гаровга олинганларни озод қилиш ва жиноятчини қўлга олиш бўйича махсус операция давом этмоқда.
У полицияга ўз талабларини айтган.
«Қуролланган шахс банк олдига вертолёт, 2 миллион доллар, Россия байроғи ва қармоқ олиб келишни талаб қилмоқда», – дейилади хабарда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қўлида қурол бўлган номаълум шахс банк филиалига бостириб кириб, огоҳлантирувчи ўқ узган. У банк ходимларидан мавжуд бўлган барча нақд пулни беришни талаб қилган, бироқ у офис биносидан чиқа олмаган, чунки полиция тезда воқеа жойига етиб келган.