Ҳиндистонда 23 киши чақмоқ уриб ҳалок бўлди

0

Ҳиндистон шарқидаги Биҳар штатида сўнгги бир неча кун ичида камида 23 киши, жумладан, 8 нафар бола чақмоқ уриб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Zee News хабар берди.

Бир куннинг ўзида 11 киши (далада ишлаётган деҳқонлар) осмондан келган офат қурбони бўлди, деди штатнинг бош вазири Нитиш Кумар.

Биҳардаги 20 та туманда сариқ хавф даражаси эълон қилинди. Одамлар ёғингарчилик пайтида кўчага чиқмасликка чақирилди.

Чақмоқ уриб оламдан ўтганларнинг оилаларига 400 минг рупий (5 минг доллардан ортиқроқ)дан компенсация тўланади.