Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
-Ижтимоий тармоқлар орқали дўстлар ёки бошқа танишлар билан алоқа қилиш руҳий саломатликка ижобий таъсир кўрсатиши мумкин, албатта. Аммо ижтимоий тармоқлардан шунчаки вақт ўтказиш учун фойдаланиш тўғрисида бундай дея олмаймиз.
-Американинг healthline нашри берган маълумотларга кўра, 2022 йилда АҚШ, Буюк Британия, Норвегия ва Австралияда ўтказилган халқаро онлайн тадқиқотлар шуни кўрсатдики, пандемия даврида ижтимоий тармоқлардан ўйин-кулги, мақсадсиз контентлар томоша қилиш учун фойдаланган инсонларда руҳий ҳолат ёмонлашган.
-Одатда, инсонлар ўзини ёлғиз ҳис қилгани учун ижтимоий тармоқларда вақт ўтказишади, аммо бу депрессия аломатларини янада ошириши аниқланган. Тадқиқотчилар кўпроқ одамлар билан мулоқот қилиш ёки ёлғизликда очиқ ҳавода сайр қилишни, шунингдек, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш давомида танаффуслар қилишни маслаҳат беришади.
«Соғлом ҳаёт»