Озарбайжон Францияга норозилик нотасини топширди

0

19 сентябрь куни Франциянинг Озарбайжондаги элчиси Закари Гросс Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга кеча Франциядаги Озарбайжон элчихонасида радикал арман гуруҳлари томонидан содир этилган ҳужум муносабати билан Ташқи ишлар вазирлигининг норозилик нотаси топширилди.

Йиғилишда ташқи ишлар вазири ўринбосари Халаф Халафов Франциядаги бир гуруҳ арман диаспораси радикал экстремистларининг Озарбайжоннинг Париждаги элчихонасига ҳужуми намойишкорона тарзда Франция қонунчилиги ва қабул қилинган халқаро ҳуқуқ нормалари қўпол равишда бузиш билан кечганини қарама-қарши томон эътиборига ҳавола этди.

Эслатма: Кеча арман провокаторлари Озарбайжоннинг Франциядаги элчихонаси олдида «акция» уюштирган эди.

Маълумотларга кўра, «акция» давомида элчихона биносига нисбатан вандализм содир этилган. Арман радикаллари бинога яқинлашиб, унга зарар етказмоқчи бўлган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here