АҚШ Путиннинг ядровий қурол ҳақидаги сўзларига жиддий қарамоқда

0

Аввалроқ Россида қисман сафарбарлик эълон қилган Путин ўз мурожаатида ядровий қуролдан фойдаланишга ҳам тўхталиб, шамол гули уларнинг душман фойдасига айланиши мумкинлигини айтганди.

Қўшма Штатлар Россия Путиннинг бундай сўзларини жиддий қабул қилади, аммо ўзининг стратегик тўхтатувчи кучларининг тайёргарлигини ошириш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпти, деди Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби .

«Биз бунга жиддий қараймиз, агар зарурат туғилса, ўзимизникини ўзгартириш учун имкон қадар уларнинг стратегик конфигурациясини кузатиб борамиз. Ҳозирда биз буни талаб қилиш ҳақида ҳеч қандай аломат кўрмаяпмиз», — деди Кирби.

Хабарларга кўра, агар Россия Украинада ядро қуролидан фойдаланса, АҚШ Қора денгиз флотини йўқотади.

Маълумот учун, айни дамда Россия аҳолиси кўчаларда норозиликлар уйиштирмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here