«Энг китобхон» ҳудудлар аниқланди

0

Ўзбекистоннинг қайси вилоятлари аҳолиси кўпроқ китоб сотиб олаётгани ҳақида маълумот берилди.

Давлат солиқ қўмитаси берган маълумтга кўра, аҳоли томонидан онлайн назорат касса техникаси орқали 2022 йил январ-август ойларида 111,7 млрд сўмлик китоб сотиб олинган.

Ушбу давр мобайнида 5 708 та китоб савдоси билан шуғулланувчи субъектнинг 15,3 минг савдо шохобчалари орқали 980,6 минг марта китоб маҳсулотлари реализация қилинган.

Энг кўп китоб харид қилинган ҳудудлар эса:

Тошкент шаҳри – 58,9 млрд сўм
Андижон вилояти – 14,8 млрд сўм
Тошкент вилояти – 12,5 млрд сўм
Навоий вилояти – 6,8 млрд сўм
Самарқанд вилояти – 4,1 млрд сўм

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here