Теҳрон ва Эроннинг бошқа шаҳарларида намойишчилар полиция идоралари ва транспорт воситаларини ёқиб юборишмоқда. Ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинган аёлнинг ўлими сабабли тартибсизликлар кучайган ва хавфсизлик кучларига қарши ҳужумлар уюштирилмоқда.
22 ёшли Маҳса Амини ўтган ҳафтада Теҳронда нотўғри кийим кийгани учун ҳибсга олинганидан сўнг вафот этган эди. У ҳибсда бўлгани сабабли комага тушиб қолган. Расмийлар унинг ўлими сабабларини текширишни бошлашганини айтишяпти. Бу воқеа аҳолининг ғазабига сабабчи бўлди. 2019 йилдан буён такрорланмаган энг катта намойишлар тўлқинини юзага келтирди. Аксарият намойишлар Эроннинг курдлар яшовчи қисмида содир бўлмоқда, шунингдек, пойтахт ва мамлакат бўйлаб камида 50 та шаҳар ва аҳоли пунктларига тарқалмоқда.
Тасним ва Фарс ахборот агентликлари томонидан берилаётган маълумотларга кўра, “тўполончи тўдалар” томонидан пичоқбозлик ва отишма натижасида ўлдирилган хавфсизлик кучларининг сони тўрт нафарга етган. Бундан ташқари, норозилик сабабли, Теҳронда яна бир полиция бўлими ёқиб юборилди. Твиттер аккаунтларида мамлакат шимолий-шарқий қисмидаги ёқиб юборилган полиция бўлимлари яқинида намойишчиларнинг “Ўлсак ҳам Эронни қайтариб оламиз”, деб бақираётгани ҳақидаги видео тасвирлари пайдо бўлди. Намойишчилар олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Ҳумайнийга нисбатан норозилик билдиришмоқда. Эрон ҳукумати аёлнинг ўлими юзасидан холис тергов олиб боришга ваъда бермоқда.
Hengaw курдлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳи томонидан берилаётган маълумотларга кўра, асосан курд миллатига мансуб фуқаролар яшайдиган ҳудудларда қурбонлар сони 12 тага етган. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида интернетдан фойдаланиш чеклаб қўйилган. Эрон расмийлари эса хавфсизлик кучлари томонидан намойишчиларнинг ўлдирилганлигини рад этиляпти.