Францияда коронавирусга чалинганлар сони кўпайиб кетди

0

Францияда кунлик янги COVID-19 инфекциялари сони ўсишда давом этмоқда. Чоршанба куни 38,250 та инфекция қайд этилган, бу бир ҳафта ичида тахминан 13% га ошганини кўрсатади. Бу ҳақда Ouest-France газетаси хабар бермоқда.

Пайшанба куни статистик жадваллар ва графикларни нашр этувчи нашрда айтилишича, «Эпидемия, айниқса, ўқув йили бошланиши билан ёшлар орасида қайта кучаймоқда».

Газета Франция миллий соғлиқни сақлаш агентлигининг сўнгги маълумотларига таянади, унга кўра 12 дан 18 сентябргача бўлган даврда мамлакатда касалланиш даражаси 100 000 аҳолига 292,99 ҳолатни ташкил этди. Бу бир ҳафта ичида 57% ўсишни англатади.

Агентликнинг қайд этишича, бу кўрсаткич Франциянинг Европа қисмининг барча департаментларида, айниқса шимолий ярмида ортиб бормоқда.

Шу билан бирга, шифохоналарда касалхонага ётқизишнинг секин камайиш тенденцияси кузатилмоқда. Пайшанба куни мамлакатда 12 857 киши COVID-19 ташхиси билан касалхонага ётқизилди, бу аввалги кунга нисбатан 39 кишига кам. Сўнгги 24 соат ичида касалхоналарда коронавирус инфекциясидан 32 нафар бемор вафот этди.

Францияда пандемия бошланганидан бери COVID-19 туфайли жами 154 824 киши вафот этган.

Август ойи ўрталарида Франциянинг Санитария хавфларини кузатиш қўмитаси раиси, иммунолог Брижит Аутранснинг айтишича, икки ёз ойи давомида COVID-19 билан боғлиқ нисбатан юмшоқ вазиятдан кейин ҳамон пандемия аллақачон ўтиб кетганига умид қилиш мумкин эмас.

«Энг эҳтимолий сценарий – ўқув йилининг бошида эпидемиянинг энг юқори чўққиси. Бу вируснинг янги варианти ёки совуқ об-ҳавонинг қайтиши билан боғлиқми? Биз башоратчи эмасмиз, лекин тўлқин кузда деярли албатта бўлади» — деди эксперт.

Унинг сўзларига кўра, «бугунги кунда биз бу билан яшашимиз кераклигига кўникишимиз керак».