Келаётган ҳафта бошидан Ўзбекистонда кунлар совий бошлайди

0

Янги ҳафта бошида Қорақалпоғистоннинг Устюрт платоси ва кўплаб туманларида кундуз куни ҳаво ҳарорати максимуми +25 даражага кўтарилади.

Берилган хабарга кўра, 26 сентябрь куни Қорақалпоғистонда ҳарорат бир кун олдинги кун ҳароратига нисбатан 10-12 даражага пасаяди. Чунки, прогнозларда 25 сентябрь куни шимолда ҳарорат максимуми +37 даража иссиқ бўлиши кўрсатилган.

Мазкур об-ҳаво прогнози Ўзбекистонга ҳафта бошидан шимоли-ғарбий совуқ ҳаво оқими кириб келаётганини англатади. Шимоли-ғарбий совуқ оқим ҳозирги мавсумда республикага ёғингарчилик олиб келмайди.

Тоғлар, айрим тоғ олди ҳамда шарқий вилоятларни (мазкур ҳудудларда ҳам кўп ёғин бўлмайди) ҳисобга олмаганда, республика катта қисмида келаётган ҳафта ёғингарчиликсиз ўтиши мумкин.

Дарвоқе, совуқ ҳаво оқимини республикага кириб келиш босқичида жойларда кучли шамол ва чанг тўзонлар кўтарилиши прогноз қилинмоқда.